UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

07 сен 18:30
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Биринчи МДҲ ўйинларига жўнаб кетишди ФОТОРЕПОРТАЖ + ТАРКИБ

Шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Унда МДҲга аъзо Россия, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 1 500 нафар иштирокчи 16 спорт турида медаллар учун баҳс олиб боряпти. Спортчиларнинг ёши 14 дан 23 гача бўлиши қатъий белгилаб қўйилган.

Бироз аввал дзюдо бўйича терма жамоамиз делегацияси МДҲ ўйинларида иштирок этиш мақсадида Қозон шаҳрига жўнаб кетди. Терма жамоа бош мураббийи Улуғбек Азизов ушбу мусобақага 17 нафар дзюдочини таклиф этган. Ҳар бир вазнда бир мамлакатдан бир нафардан дзюдочининг иштирок этишига рухсат берилган. 

Азизбек Ортиқов, Суҳроб Ражабов ва Фарангиз Режепова жамоавий микст баҳсларида татамига чиқади. Олимпия тоифасидаги рефери Рамзиддин Саидов эса МДҲ ўйинлари дзюдо баҳсларида ҳакамлик қилади. 

МДҲ ўйинларига йўл олган делегация таркиби:

Ўғил болалар

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров 

-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев, Азизбек Ортиқов 

-73 кг: Жалолиддин Бойназаров

-81 кг: Нурбек Муртозоев

-90 кг: Озодбек Муротов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Суҳроб Ражабов  

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров   


Қизлар

-48 кг: Халимажон Қурбонова

-52 кг: Юлиана Максетбаева 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева, Фарангиз Режепова 

-70 кг: Фарангиз Холмуродова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Фотима Курамбоева

Мураббийлар: Улуғбек Азизов, Камол Муродов, Рафгат Измайлов, Муқаддас Кубеева

Шифокор - Азиз Қаюмов 

Рефери - Рамзиддин Саидов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг