UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 май 10:38
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Европа Очиқ кубогида кучли тўртликдан жой олишди

Россиянинг Оренбург шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ кубоги бўлиб ўтди.

European Judo Cup Orenburg 2019 мусобақасида Европа, Осиё ва Африка қитъаларининг жами 24 та давлатидан кўзга кўринган дзюдочилар татамига чиқишди. 

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ҳам ўз имкониятини намойиш этди. Оренбург татамиларида Достон Рўзиев (-60 кг), Мусо Собиров, Шохруҳ Юсупов (иккиси ҳам -81 кг), Ербол Рустамов, Алишер Юсупов (иккиси ҳам +100 кг), Кимё Марасулова (-48 кг) ҳамда Нодира Йўлдошева (-78 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. 

Қувонарлиси, улардан икки нафари якунда шохсупага кўтирилди. +100 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Алишер Юсупов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Алишер россиялик Александр Дзуцев, словакиялик Вито Драгич, яна бир мезбон спортчи Александр Шалимов ҳамда финал беллашувида татами эгаси Алан Дигуровни мағлубиятга учратди.

Ушбу вазн тоифасида беллашган яна бир ҳамюртимиз Ербол Рустамов эса бронза медали учун кечган баҳсда россиялик Александр Першинга имкониятни бой бериб қўйди. 

Терма жамоамизга иккинчи медални Мусо Собиров тақдим этди. -81 кг вазн тоифасида татамига чиққан Мусо бронза медали учун кечган баҳсда россиялик Сергей Скоробогатовдан устун эканлигини амалда исботлади. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 24 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1 тадан олтин ва бронза медали билан 4-ўринни эгаллади. Ўнта олтин, 8 та кумуш, 14 та бронза медалини қўлга киритган Россия терма жамоаси катта фарқ билан биринчи бўлди. Кучли учликдан Беларусь ва Франция терма жамоалари жой олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 май 11:01:49
Nuriddin 77
Tushunmadim ikkinchi tarkibmi hammasi yangi nomlar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг