UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

01 сен 19:02
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз "Jenys" таркибида Континентал Лиганинг "Шарқ" дивизиони ғолиби бўлишди

Россиянинг Тюмень шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасидаги Континентал Лига мусобақасининг "Шарқ" дивизиони баҳслари ўтказилди.

Мусобақанинг учинчи босқич доирасидаги ушбу дивизионнинг А гуруҳида Лиганинг ўтган йилги чемпиони "Урал-Западная Сибирь", "Родина" (иккаласи – Екатеринбург), "Тюмень-дзюдо 2", В гуруҳида эса "Jenys" (Қозоғистон), "Тюмень-дзюдо" ва "Триумф" (Барнаул) клублари баҳсларга киришишди. 

Гуруҳнинг барча учрашувларида ғалаба қозонган "Jenys" 1/2 финалда "Урал-Запад Сибирь" жамоасини 3:2 ҳисобида доғда қолдирди. Иккинчи 1/2 финалда "Тюмень-дзюдо" худди шу ҳисобда "Родина" жамоасидан устун келди. Ҳал қилувчи финал учрашувида "Jenys" "Тюмень-дзюдо"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.  

Чемпион "Jenys"нинг ғалабаларига терма жамоамиз аъзолари Артём Штурбабин, Шаҳрам Аҳадов ва Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Музаффарбек Тўрабоев ўз ҳиссасини қўшди. Континентал Лиганинг финал босқич турнири 1 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг