UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0

22 апр 14:22
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 6 та медаль билан якунлашди

Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Қитъамизнинг 30 дан ортиқ давлати дзюдочилари иштирок этган мусобақада Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб борди. Уч кунлик беллашувлар якунига кўра дзюдочиларимиз жами 6 та медаль қўлга киритишди. Бироз аввал жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев терма жамоамизга ягона олтин медални тақдим этди. 

Муроджон Йўлдошев (-73 кг) кумуш, Диёра Келдиёрова (-52 кг), Достон Рўзиев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Шоҳиста Назарова (-70 кг) Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди. Қолган дзюдочиларимиз қитъа чемпионатини медалсиз якунлашди. 


Ғолиб ва совриндор дзюдочиларимиз:

Олтин медаль 

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

 

Кумуш медаль

-73 кг: Муроджон Йўлдошев 


Бронза медаллар

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-60 кг: Достон Рўзиев

-66 кг: Сардор Нуриллаев 

-70 кг: Шоҳиста Назарова 


Эртага терма жамоамиз Осиё чемпионатининг жуфтлик баҳсларида иштирок этади. Бу ҳақда бироз кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг