UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

08 окт 19:38
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Тошкент Гран-Присида 20та медал қўлга киритишди

Бугун пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича умумий мукофот жамғармаси 100 000 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Тошкент Гран-Приси якунланди.

Кетма-кет тўртинчи маротаба Тошкентда ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада 15та мамлакат полвонлари жами 14 (аёллар ва эркаклар 7тадан вазнда)та вазн тоифасида медаллар учун бахсларга киришишди.

Эътиборлиси, якунда Ўзбекистон терма жамоаси 6та олтин, 3та кумуш, 9та бронза, жами 20та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.


Учта олтин, 2та кумуш, 5та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни банд этди. Учта олтин, 2та кумуш ва 4та бронза медалига эгалик қилган Россия терма жамоаси кучли учликка якун ясади.

Тошкент Гран-Присида терма жамоамизга олтин медалларни Муҳриддин Тиловов (-60 кг), Мирзоҳид Фармонов (-73 кг), Давлат Бобонов (-81 кг), Яхё Имомов (-90 кг), Сойиб Қурбонов (-100 кг) ҳамда Гулноза Матниёзова (-70 кг) тақдим этишди.

Ғиёсжон Бобоев, Давронбек Сатторов ва Диёра Келдиёрова финалгача етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланишди. Шарофиддин Лутфуллаев, Болтабой Болтаев, Эркин Дониёров, Муҳаммадкарим Хуррамов, Мусо Собиров, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева, Санобар Султонова, Кумуш ҳамда Раҳима Йўлдошевалар бронза медалига сазовор бўлишди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 окт 22:50:41
Taylaqov Suxrob. Tashmi
Sizlar bn yurtimiz fahrlanadi buyuk o'g'lonlar!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг