UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

22 янв 09:21
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз йилнинг илк IJF турнирига йўл олишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент - Тель-Авив авиа йўналиши бўйича Исроил мамлакатига жўнаб кетди.

Аввал хабар берганимиздек, дзюдочиларимиз мавсумнинг илк IJF турнири ҳисобланган Тель-Авив Гран-присида иштирок этишади. 23-25 январь кунлари ўтказиладиган Tel Aviv Grand Prix 2020 мусобақасида сайёрамизнинг 5 қитъаси, 85 давлатидан жами 583 (331 эркак, 252 аёл) нафар дзюдочи қатнашади.

Улар қаторида Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги 13 нафар дзюдочимиз ҳам Токио-2020 учун бериладиган қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади. Ғолибга 700, кумуш медаль соҳибига 490, бронза медаль совриндорларига 350 рейтинг очкоси тақдим этилади. Бешинчи ўринга 252, еттинчи ўрин эгаларига эса 182 балл берилади. 

Делегациямиз таркиби:

-60 кг: Кемран Нуриллаев

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов, Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Камолиддин Расулов

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев, Алишер Юсупов


Қизлар

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова 

-78 кг: Нодира Йўлдошева


Бош мураббий - Илиас Илиадис

Мураббийлар - Ўктам Раҳмонов, Тому Тори

Менежер - Равшан Аҳмаджонов

Шифокорлар - Жавлон Ҳасанов, Нелли Стромм

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 янв 12:49:12
Shohruh Lazizov
Bolla qizla silaga faqat omad va birinchi o'rinlani tilab qolamiza!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг