UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

26 апр 16:50
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимизнинг Осиё чемпионатидаги медаллари 4 тага етди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бироз аввал мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлари якунига етди. Кечаги кун дастурида -66 кг вазн тоифасида 20 ёшли дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов финалга қадар етиб бориб, кумуш медални қўлга киритганди. Бу бухоролик ёш дзюдочимизнинг катталар ўртасидаги илк Осиё чемпионатидаги биринчи медали бўлди.

Бугун қитъа чемпионатининг иккинчи куни терма жамоамизнинг 7 нафар аъзоси баҳсларга киришди. Шаҳрам Аҳадов -73 кг вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, Осиё чемпионига айланди. Бу бухоролик 28 ёшли Аҳадов учун фаолиятидаги биринчи Осиё чемпионати медали бўлди. Шукуржон Аминова (-57 кг) ва Арслон Тожиев (-81 кг) Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик беллашувлар якунига кўра, 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Япониядан кейин иккинчи ўринга кўтарилиб олди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг