UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 апр 09:26
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 рейтингидаги ўрни билан танишинг

Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб дзюдо бўйича Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариш бошланган.

Айни пайтга келиб жаҳон чемпионати, Мастерс, Катта дубулға, Гран-при каби кўплаб мусобақалар ўтказилди ва унда спортчилар қимматли рейтинг очколарини йиғишди. Эндиликда сизларни дзюдочиларимизнинг Токио Олимпиадаси рейтингидаги вазияти ҳақида таништириб борамиз.

-60 кг:
1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2251 очко
8. Шарофиддин Лутфуллаев – 1220 очко (йўлланма зонасида)
35. Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Жоширо Маруяма (Япония) – 2250 очко
13. Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида)
24. Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 1955 очко
15. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 831 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 1975 очко
39. Шарофиддин Болтабоев – 348 (йўлланма зонасида эмас)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2451 очко
54. Давлат Бобонов – 261 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:
1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 2351 очко
23. Муҳаммадкарим Хуррамов – 626 (қитъавий квота)

+100 кг:
1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2255 очко
4. Бекмурод Олтибоев – 1360 очко (йўлланма зонасида)

Ҳозирги вақтда 6 нафар дзюдочимиз Олимпиада учун бериладиган йўлланма зонасида туришибди. Ҳали рейтинг очколарини йиғиш тўхтатиладиган санага 1 йилдан ортиқ вақт бор эканини инобатга олсак, қолган вакилларимизда ҳам яхшигина имконият бор.

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса (худди -66 кг вазн тоифасидек), қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг