UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 июл 08:36
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочимиз Актауда ўтган Осиё Очиқ чемпионати совриндори бўлди

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Россия, Эрон, Жанубий Корея, Испания каби жами 11 давлатдан дзюдочилар иштирок этди. Улар орасида ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқишди. Мусобақа ғолиби 100 рейтинг очкосини қўлга киритди. 

Ҳамюртларимиздан биргина Достон Мейлиев Осиё Очиқ чемпионатининг совриндори бўлди. -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон бронза медалини қўлга киритди. У бронза медали учун кечган беллашувларда Қозоғистон ва эронлик рақибларини мағлуб этди. 

Мусобақа якунида 7 та олтин, 8 та кумуш, 10 та бронза медалини қўлга киритган Россия терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Тўртта олтин, 2 та кумуш, 10 та бронза медалига эга чиққан қозоғистонлик дзюдочилар иккинчи, 2 та олтин ва 3 та бронза медалига сазовор бўлган кореяликлар учинчи ўринни банд этишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг