UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 май 07:41
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочимизларимиз Озарбайжонда 35 давлат орасида биринчи бўлишди

Oзарбайжоннинг Боку шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Гран при туркумига кирувчи турнир якунланди.

Дунёнинг 35 давлатидан 212 нафар пара дзюдочи иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб тарзда юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. 

Иккинчи кунги баҳсларда 4 дзюдочимиз татамига чиққан бўлса, улардан 3 нафари совриндорлар сафидан жой олди. Эркаклар ўртасидаги +100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда татамига чиққан Ширин Шарипов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида -63 кг вазндаги беллашувларда ўз маҳоратини намойиш этган Нафиса Шерипбоева ҳам шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. -70 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Васила Алибоева эса бронза медали билан тақдирланди. -100 кг вазнда иштирок этган Лондон-2012 Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Шариф Ҳалилов илк учрашувдаёқ озарбайжонлик Канан Абдуллаханлига ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, 4 та олтин, 4 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мезбонлар Озарбайжон терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этишди. Кучли учликка 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан Украина дзюдочилари якун ясашди.  

Дзюдочиларимизнинг сўнгги кун натижалари:

+100 кг вазн тоифаси

1. Ширин Шарипов (Ўзбекистон)

2. Муҳаммадризо Хейроллаҳзода (Эрон)

3. Реваз Чикоидзе (Грузия)

3. Кенто Масаки (Япония)


-63 кг вазн тоифаси

1. Нафиса Шерипбоева (Ўзбекистон)

2. Ольга Позднишева (Россия)

3. Ханим Хусейнова (Озарбайжон)

3. Ю Е Ванг (Хитой)


-70 кг вазн тоифаси

1. Фабиола Рувалкаба Альварес (Мексика)

2. Алана Мартинс (Бразилия)

3. Васила Алибоева (Ўзбекистон)

3. Ольга Забродская (Россия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг