UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Ҳозирда Канело - Головкин жанги катта аҳамиятга эга"

Машҳур промоутер Эдди Хирн Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Бу тўқнашув ҳали ҳам катта аҳамиятга эга. Ғалати бўлиши мумкин. Aммо, ҳозирда Канело ва Головкин ўртасидаги жанг муҳимроқ. Бу сафар одамлар Геннадийни ғалаба қозонишга ишонмоқда.

Илгари барча: "У 39, 40 ёшда ғалаба қозона олмайди", дейишарди. Энди одамлар Канелонинг сўнгги жангини кўриб: "Яхши, Головкинда энди имконият юқорироқ", дея ўйлашмоқда. Демак, бу катта жанг бўлади. Худди Дмитрий Биволга қарши реванш жанги каби.

Агарда Альварес Биволни мағлуб этганида, одамлар уни катта фаворит деб билишарди. Канело ҳамон фаворит. Нима бўлишини кўрамиз", — деди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Канело ва Головкин ўртасидаги биринчи жанг 2017 йилда дуранг билан якунланган. 2018 йил реванш жангида мексикалик боксчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг