UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

06 июл 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Жангда буни амалга ошириш деярли иложсиз"

Машхур промоутер Эдди Хирн Энтони Жошуани Энди Руис ва Александр Усикка мағлуб бўлгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маълумот учун, британиялик боксчи фаолияти давомида Энди Руис ва оғир вазн тоифасида WBO, WBA, IBF ва IBO чемпиони украиналик Александр Усикка мағлуб бўлган.

Хирннинг айтишича, бу икки мағлубиятни таққослаб бўлмайди. 

— Бу икки мағлубият ўртасидаги фарқ шундаки, Жошуа Руисга нисбатан анча яхши боксчи эди. Руис Энтонига мос рақиб эмасди. Аммо, Усик жиддий рақиб ва Жошуа унга мағлуб бўлди.

Хирннинг таъкидлашича, Жошуа кўпроқ Руисга учралган мағлубиятдан хафа бўлган.

— Жошуа Руисга ютқазгандан сўнг: "Шунчаки қўлга тушиб қолдим. Мен ютқазмаслигим керак эди. Лекин, мағлуб бўлдим", деган. Аммо, Усик билан ҳаммаси бошқача бўлган, сабаби у ҳақиқатдан ҳам мағлуб бўлганди. Жошуа жангда нотўғри тактика танлаган, Усик эса тезкор зарбалар билан уни мағлуб этган.

Промоутер Эдди Хирн украиналик боксчи билан реванш жанги олдидан Жошуанинг руҳий ҳолати ҳақида гапирди.

— Усикка мағлуб бўлганидан сўнг буни қабул қилиш анча қийин кечган. Энди Жошуа жанг учун тўғри тактика танлаши керак. Руис билан реванш жанги олдидан: "Жанг қилмаслик керак" дейишган. Энди унга тажовузкорроқ бўлишни маслаҳат беришмоқда. Усик билан жангда буни амалга ошириш деярли иложсиз. Шу сабаб  ҳозир Жошуага жуда қийин.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Жидда шаҳрида Super Domе аренада бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг