UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

31 окт 14:11
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев иштирок этадиган Франция Гран-присининг барча жуфтликлари билан танишинг

1-3 ноябрь кунлари Франциянинг Анже шаҳрида фигурали учиш бўйича Гран-при туркумидаги турнир ўтказилади.

Мусобақанинг спорт жуфтлиги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев ҳам иштирок этади.

"ISU GP Grand Prix de France 2024" мусобақаси Гран-прилар сериясининг учинчи босқичи ҳисобланади. У Гейниш ва Чигирев жуфтлиги учун сериядаги иккинчи гран-при бўлади. Бу босқичда 6 мамлакатнинг 8 жуфтлиги иштирок этади.

Барча жуфтликлар: 

1. Лиа Перейра/Треннт Мишод (Канада)

2. Аурелие Фаула/Тео Белле (Франция)

3. Павел Ковалёв/Камилле Ковалёв (Франция)

4. Никита Володин/Фабиен Минерва (Германия)

5. Николо Маччи/Сара Конти (Италия)

6. Ребекка Гиларди/Филиппо Андрозини (Италия)

7. Алиса Ефимова/Миша Митрофанов (АҚШ)

8. ЕКАТЕРИНА ГЕЙНИШ/ДМИТРИЙ ЧИГИРЕВ (ЎЗБЕКИСТОН).

Эслатиб ўтамиз, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги 25-27 октябрь кунлари Канаданинг Галифакс шаҳрида ўтказилган иккинчи Гран-при босқичида кумуш медалга эга чиққан эди.

Фигулари учиш спорт турида Гран-прилар — бу жаҳондаги энг яхши фигурали учувчилар ўртасида ўтказиладиган йиллик мусобақалар тўпламидир. Улар 6 босқичдан иборат бўлади. Ҳар бир босқичда спортчилар учун эгаллаган ўринларига қараб, 3 баллдан 15 баллгача берилади. Олти босқич якунига кўра, энг яхши 6 нафар спортчи ёки жуфтлик финал босқичида иштирок этади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг