UZ

Сўнгги янгиликлар

08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0

27 мар 04:39
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв Жаҳон чемпионатининг қисқа дастурида чиқиш қилди ва эркин дастурга йўлланма олди

АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк кунги баҳслари давом этмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган жуфтлик йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв қисқа дастурда чиқиш қилди.

23 жуфтлик орасидаги илк тўртлик гуруҳида чиқиш қилган вакилларимиз якунда 62.33 балл жамғарди. Улар Кийоши Ёшида томонидан ижро этилган Deal with Soul Madam қўшиғини музда акс эттиришди.

Қайд этиш жоиз, спортчиларимз еттита элементнинг биттагинаси — тулупда хато қилишди. Уларнинг қисқа дастурда бу мавсум доирасидаги энг яхши натижаси 64.62 бўлиб турибди.

ISU маълумотларига кўра, Гейниш ва Чигирёв эртага бўлиб ўтадиган эркин дастурга йўлланма қўлга киритиб улгурди. Бироқ қисқа дастурнинг ғолиб ва совриндорлари ҳозирча аниқланмади. Беллашувлар давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг