UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

17 мар 14:35
Янгиликлар

Дзюдо

Екатеринбург мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етади.

Кеча иккинчи кунги баҳсларнинг финал беллашувлари бошланиши олдидан турнирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Ёрқин ранглар, бетакрор шоу чиқишлари аренага йиғилган мухлисларга ўзгача завқ бағишлади. 

Эътиборлиси, мусобақа ташкилотчилари очилиш маросимида барча 48 иштирокчи давлатнинг миллий анъаналарини саҳна чиқишларида намойиш этишди.  

Маросимда Россия дзюдо федерацияси президенти Василий Анисимов сўзга чиқиб, иштирокчиларни қизғин қутлади. Қаторасига учинчи йил ҳам мусобақани юқори савияда ўтказаётган Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашевга миннатдорчилик билдирди. 

“Ўтган йили Екатеринбург жамоалар ўртасидаги Европа чемпионатини юқори савияда ўтказганди. Бир ҳафта олдин ёшлар ўртасидаги Россия чемпионати ҳам айнан шу ерда ташкил этилди. Уч йилдан бери “Катта Дубулға” турнири ҳам муваффақиятли тарзда ўтказиб келинмоқда”, - деди Анисимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг