UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

02 июн 14:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эл Яквинта: Мен Гэтжига қарши жангда Хабибга тикаман

Теглар :  UFCЯквинтаХабиб
Америкалик UFC жангчиси Эл Яквинта сентябрь ойида ўтказилиши кутилаётган Хабиб Нурмагомедов - Жастин Гэтжи жангига ўз башоратини айтди.

"Очиғи, Фергюсон - Гэтжи жанги мени хайрон қолдирди. Мен ҳаммаси айнан шундай якун топишини кутмагандим. Гэтжи хайратимнинг ошишига сабабчи бўлди. Фергюсон эса ўзига ўхшамади. 

Шубҳасиз, Жастиннинг Хабиб Нурмагомедов билан ўтказадиган жангига қизиқиш жуда ҳам юқори. Шу кунгача Гэтжини ҳеч ким партерда ушлай олмаган. Хабиб эса рақибларини айнан шу ерда янчиб ташлайди. Фикримча, жанг тақдири партерда ҳал бўлади. Гэтжи "стойка"да шунчаки даҳшатнинг ўзи. Хабиб эса партерда тенгсиз. Шу жиҳати билан ҳам жанг жуда ҳам қизиқарли ўтади. Шахсан мен бўлажак жангда Хабибнинг ғалабасини кутяпман", — деди Яквинта.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ўз жангларининг бирида Эл Яквинтани мағлубиятга учратган эди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 июн 15:49:07
CHELSEA2211
Yaxshi jang böladi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг