UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0

20 янв 14:03
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов: "Ўтган кунни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан"

Теглар :  ЖеноаШомуродов
"Женоа" клуби YouTube каналида "Futbolny Maximum" канали асосчиси ёш Максим томонидан Элдор Шомуродов билан эксклюзив интервью уюштирилди.

- Футболни неча ёшдан бошлаб ўйнай бошлагансиз ва қайси позицияда ҳаракатлангансиз?
- Футболни 6-7 ёшимдан ўйнай бошлаганман. Отам, амаким ва акаларим шу спорт тури билан шуғулланишган. Ўйлайманки, футбол оиласимиз. Футболга бўлган қизиқишим шундан бўлса керак. Кўпчиликнинг айтишича, отам ҳужумда жуда яхши ўйнаганлар. Мен худди улар каби бўлишни хоҳлаганман.

- Оилангизни аҳил ва иноқ десак бўладими? Уларни соғинасизми?
- Албатта, оиламиз аҳил-иноқ, уларни соғинаман. Оиламиз катта, барча байрамларни, туғилган кунларни бирга нишонлаймиз. Кўплаб байрамларни ўтказиб юборишимга тўғри келяпти, лекин бу ҳаёт, шундай экан, сабр қиламиз.

- Оила даврасида футбол ўйнаб турасизларми?

- Яхши савол. Ўйнаб турамиз, албатта, фақат катта футбол эмас, 7 га 7 бўлинган ҳолда мини-футбол ўйнаймиз.

- Унда доим сиз ҳаракатланадиган жамоа ютадими?

- Йўқ, албатта. Айтиб ўтганимдек, оиламиз аъзолари футбол ўйнашни жуда яхши билишади, шу боис ўйин қизиқ кечади ва унда ҳар доим ҳам мен ҳаракатланадиган жамоа ютавермайди.

- Нега 61-рақамни танладингиз? Бу ғоя қаердан келиб чиқди?

- 14-рақам банд бўлгани боис шу рақамни олдим ва буни дўстим тавсия қилганди. У: "61 бизнинг ҳудудга тегишли рақам ва бундан мухлислар хурсанд бўлишади", – деб айтди.

- Болалигингизда сиз учрашишни ва имзо олишни хоҳлаган кумирингиз ким?

- Ҳар доим таъкидлаганимдек, кумирларим – Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба. Айнан улар билан кўришишни ва дастхат олишни хоҳлаган бўлардим.

- "Женоа"да кимнинг ўйини сизга манзур бўлди?

- Айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Жамоамизнинг ҳар бир аъзоси кучли ва топ футболчилар.

- Фаолиятини эндигина бошлаётган футболчиларга қандай маслаҳатлар бера оласиз? Биринчи навбатда нимага эътибор қаратиш зарур?

- Аввало, фақат футбол ҳақида ўйлаш керак. Астойдил меҳнат қилиш, ўзига ишониш ва мақсад сари интилиш лозим.

- Хоббингиз борми?

- Ота-онам билан телефонда мулоқот қилиш, итальян тилини ўрганиш ва телевизор томоша қилиш.

- Итальян тилини ўрганиш қийин кечмаяптими? Италянчада мухлисларга нимадир деёласизми?

- Ҳозирча гапиришга қийналяпман, лекин анча-мунча сўзларни тушуна бошладим.

- Генуя ошхонаси ҳақида нима дея оласиз? Ҳақиқий ўзбек палови пишириладиган жойни топдингизми?

- Йўқ, ҳозирча ўзбек ошхонасини топа олмадим, фақат итальян ошхонасида бўлдим.

- Сизга қайси итальян таоми ёқди?

- Ризотто таоми

- Генуя ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Жуда чиройли ва тарихий шаҳар. Монте Песше тоғида бўлдим, у ердан бутун Генуя кўринаркан. Аҳолиси ҳам футболни ёқтиради ва "Женоа"нинг ўйинларини фаол равишда кузатиб боради.

- Адашмасам, Италия Кубоги доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда ўзингизнинг биринчи голли узатмангизни қайд этдингиз. Ўшанда нималарни ҳис этдингиз?

- Буни эсламасликка ва ўтган кунни унутишга ҳаракат қиламан. Албатта, кўпи билан бир кун хурсанд бўламан, кейин эса бор диққат-эътиборимни навбатдаги баҳсга қаратаман.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Доимо ўсишга ҳаракат қиламан, қўлимдан келган барчасига эришишни истайман ва бу учун боримни бераман. Жамоавий соврин ютишни ният қиламан.

- Сиз қайси футболчидан дастхат олишни орзу қиласиз?

- Мен доим Фернандо Торрес ва Дидье Дрогбанинг мухлиси бўлиб келганман. Айнан улардан дастхат олишни хоҳлардим.

- "Женоа" биланми?

- Ҳа, "Женоа" билан. Асосийси, Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлайман.

- Яқинда ота бўлдингиз. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз?

- Буни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Ноодатий ва ёқимли ҳисга эга бўласиз.

- Генуяда фарзандингиз ҳамда рафиқангиз билан истиқомат қиляпсизми?

- Йўқ, улар ҳозирча Тошкентда. Ўйлайманки, яқинда бу ерга (Генуяга) келишади. Уларни роса соғиндим.

- Сизга муваффақият ва ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз. Ҳурматли тангловчилар, сиз билан Элдор Шомуродов ва Максим бўлди.

- Сизга ҳам раҳмат!


 


Рус тилидан Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг