UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0

03 мар 20:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Елена Исинбаева ташриф буюрган "Нафосат-2019" тадбири қандай ўтди? ФОТО

Теглар :  Нафосат-2019
Баҳор фасилининг кириб келиши юртимизда ҳамиша ўзгача хурсандчиликда нишоналади.

Танамизни баҳор ўзи билан олиб келадиган куч ва энергияга тўлдирамиз, табиат билан “уйғонамиз”.

Миллий олимпия қўмитаси бу йил баҳор кириб келишига ўзгача ёндошди. Халқаро хотин-қизлар байрами аёлларимиз учун асосий шодиёнадир. Шу мақсадда юртимиз бўйлаб тарихда илк бор “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси ўтказилди. Мазкур йирик дастур ўзида волейбол, баскетбол, гандбол, стол тенниси, велоспорт ва бадминтон каби спорт турларини қамраб олди. 1-2 март кунлари пойтахтимизда мусобақанинг финал босқичи ўтказилган бўлса, бугун “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан ташкилотчилар ва меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда кўплаб соҳалар қатори аёллар спортини ривожлантиришга улкан эътибор қаратилаётганига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди:

1-ўрин: Тошкент шаҳри (6 та олтин ва 1 та кумуш медаль);
2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси (2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали);
3-ўрин: Қашқадарё вилояти (1 та олтин).

Барча совриндорларни жаҳон спортининг афсонаси ҳисобланмиш Елена Исинбаева тақдирлади. Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби ўзига берилган сўз навбатида Ўзбекистонда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳатларни тўлқинланиб таъкидлади ва бу қилинаётган саъйи-ҳаракатлар келажакда, албатта, ўз самарасини беришини айтиб ўтди.

Саҳналаштирувчи режиссёр томонидан ишлаб чиқилган бадиий дастур кўпчиликда катта таассурот қолдирди ва меҳмонлар тадбирдан бир олам қувонч билан қайтишди. Миллий Олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам спорт тарғиботи йўлида ана шундай тадбирларни фаол ўтказишда давом этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг