UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

20 июн 09:18
Янгиликлар

Кураш

Энди курашда ҳам рейтинг тизими жорий этилади

Шу кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича ёшлар ўртасида VI Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа доирасида бугун Осиё-Океания кураш конфедерацияси (КСАО) III конгресси ўтказилди. Унда қитъамизнинг 20га яқин давлати кураш федерациялари вакиллари иштирок этди.

Конгрессда дастлаб Таиланд кураш ассоциациясининг президенти, ёшлар ўртасида VI Осиё чемпионати ташкилий қўмитаси раиси Пулсак Сажатҳамнукул ва Осиё-Океания кураш конфедерацияси вице-президенти Мирзақули Қурбонов мазкур мусобақани ўтказиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари ҳақида ҳисобот тақдим этди.

Таъкидлаш лозим, дунё сайёҳларининг севимли масканларидан бири ҳисобланадиган Паттайя шаҳри мезбонлик қилган VI Осиё чемпионати юқори даражада ташкил этилди. Унда қитъамизнинг 20га яқин давлатидан 200дан зиёд ёш курашчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

DSC_6568.JPG

Конгрессда Кураш халқаро ассоциацияси (IKA) техник директори Ризо Носирий сўзга чиқиб, Осиё қитъаси IKA оиласидаги энг йирик ва қудратли конфедерацияларидан бири эканлигини қайд этди. 

“Кураш халқаро ассоциацияси томонидан дунё курашчиларининг рейтинг тизими жорий этилмоқда. Мазкур тизим синов тариқасида Осиё қитъасидан бошланади”, деб қўшимча қилди жаноб Носирий.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Осиё-Океания кураш конфедерациясининг вице-президентлари Самсудин (Индонезия) ҳамда Ким Эур Жонг (Корея Республикаси) ўз лавозимларидан озод этилди.

DSC_6572.JPG

Конгрессда Бангладеш, Лаос ва Қирғизистон кураш федерациялари Осиё-Океания кураш конфедерацияси аъзолигига қабул қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг