UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

15 авг 08:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энди Руис: Саудия? Йўқ! Жошуага қарши реванш АҚШда, мен қўйган шарт асосида ўтказилади

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Энди Руис яна бир бор кутилмаган қарорини эълон қилди.

Мексикалик жаҳон чемпиони собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага қарши реванш жангининг аввалроқ эълон қилинганидек, Саудия Арабистонида ўтказилишига қарши бўлмоқда. Жошуанинг промоутери Эдди Хирн реванш жангининг 7 декабрь куни Саудия Арабистонида ўтказилишини ошкор этганди.

“Матбуотда реванш жангининг Саудия Арабистонида ўтказилиши ва жанг шартномасига ҳар икки боксчи ҳам имзо чекканлиги ҳақидаги хабарларни ўқидим. Ҳа, реванш ўтказилади ва бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ! Лекин Саудия Арабистонида эмас. 

Айни пайтда жаҳон чемпиони менман. Демак, шартни ҳам мен қўяман, Жошуа ёки Хирн эмас. Реванш жанги АҚШда бўлиб ўтади. Жанг шартларини мен айтаман. Жошуа чемпион бўлган пайтларида унинг айтгани бўлган. Анъана бузилмаслиги керак”, - дея ўзининг Instagram саҳифасида хабар қолдирган Руис.

Энди Руиснинг сўзларига қараганда, уни Саудия Арабистонидаги хавфсизлик масаласи қониқтирмаяпти.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг