UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 мар 20:54
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 1 йилга сурилиши мумкин

Хабарингиз бор, жорий йил ўтказилиши керак бўлган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари бир йил ортга сурилди.

Бўлажак Олимпия ўйинлари катта эҳтимолда ёз фаслида ўтказилади. Бу эса 2021 йил ёз ойларига белгиланган жаҳон чемпионатларининг ўтказилишига катта таъсир ўтказиши турган гап.

Халқаро енгил атлетика федерацияси раҳбари Себастьян Коэ 2021 йилнинг 6-15 август кунлари ўтиши керак бўлган навбатдаги жаҳон чемпионатини суриш таклифи билан чиқди. Таклифга кўра, АҚШнинг Южин шаҳрида ўтадиган мусобақа 2022 йили ўтиши мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатлари ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади.

Агар ушбу қарор маъқулланадиган бўлса, енгил атлетикачиларни кетма-кет 5 йил мобайнида ҳар ёзда йирик мусобақалар кутиб туради. Бундай вазият мухлислар учун ёқимли бўлса-да, спортчиларни бир мунча қийин вазиятга солиб қўйиши турган гап. 

Енгил атлетика ишқибозларини ҳар ёзда қуйидаги мусобақалар кутмоқда:

2021 йил: Токио Олимпиадаси;
2022 йил: Жаҳон чемпионати (Южин, АҚШ);
2023 йил: Жаҳон чемпионати (Будапешт, Венгрия);
2024 йил: Париж Олимпиадаси;
2025 йил: Жаҳон чемпионати (мезбон номаълум).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг