UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

19 авг 07:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуа матбуот анжуманида нималар деди?

Супероғир вазн тоифасида WВА, WВО, IBF ва IBО чемпиони Александр Усик ҳамда ушбу камарларнинг собиқ соҳиби Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида берган интервьюсида британиялик боксчи ушбу жангда ғалаба қозонишга ишончи комил эканини айтди.

"Бу жуда оддий – жангда ғалаба қозониш керак! Мен босимни яхши кўраман. Жангга тайёргарлик қийин кечди. Энди фақат инстинктларингизга ишониб, диққатни жамлаб, ишни якунлаш ва Худо хоҳласа ғалаба қозониш керак", — деди Жошуа.

Жошуа ғалаба чемпионлик камарларидан устун эканини таъкидлади.

"Ҳаммаси рақобат билан боғлиқ. Ўша оқшом рингда кўзлаган мақсадларим бор. Бу ўзим билан жанг. Ҳа, чемпионлик камарлари кўп нарсани англатади. Лекин улар мен учун охирги ўринда. Бу жараёнга бор эътиборимни қаратаман", — дея қўшимча қилди британиялик.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг 26 сентябрида бўлиб ўтган эди.

Аввалроқ, ушбу жангга нафақат украиналик боксчининг, балки Тайсон Фьюрининг ҳам вакант камари қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг