UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

02 апр 03:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуанинг Жермейн Франклинга қарши жанги якунланди

Энтони Жошуа фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.

Буюк Британия пойтахти бўлмиш Лондонда жойлашган 02 Arena'да навбатдаги нуфузли бокс кечаси ўз якунига етди.

Matchroom Boxing промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган кечанинг марказий жангида супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа америкалик 29 ёшли чарм-қўлқоп устаси — Жермейн Франклинга қарши рингга кўтарилди. 12 раунд этиб белгиланган супер жанг тўлиқ давом этди ва унда кутилганидек Энтони Жошуа муваффақият қозонди. Инглиз боксчиси Жермейн Франклиндан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (118:111, 117:111, 117:111) устун келди.

Мазкур ғалаба Жошуа учун фаолиятидаги йигирма бешинчиси бўлди, Франклин эса карьерасидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Шунингдек, кечанинг co main event тўқнашувида яна бир англиялик боксчи — Фабио Уордли оғир вазнда WBA Continental камари учун америкалик Майкл Полит-Коффига қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонди. Боксчилар ўртасидаги 10 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда Уордлининг нокаути билан якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг