UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

02 июн 12:58
Янгиликлар

Оғир атлетика

Эргашев жаҳон чемпионатининг 3 та олтин медалини қўлга киритди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

мусобақанинг иккинчи куни доирасида иштирок этган терма жамоамиз вакили Адҳамжон Эргашев (-67 кг) чемпионликни муносиб ҳимоя қилди. Ўтган йили Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида ҳам Адҳамжон ғалабани қўлга киритган эди.

-67 килогрaмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 141 кг, силтаб кўтариш машқида эса 173 кг, жами 314 кг натижа қайд этди. Эътиборлиси, унинг бу кўрсаткичини ҳеч қайси рақиби такрорлай олмади. Кумуш медаль туркиялик Муҳаммад Фурқон Ўзбекга насиб этган бўлса, россиялик Зулфат Гараев бронза медали билан тақдирланди.

Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ЖЧ. Фижи, Сува
Эркаклар, -67 кг.:

1. Адҳамжон Эргашев – 314 кг (141 кг + 173 кг)
2. Муҳаммад Фурқон Ўзбек (Туркия) – 307 кг (135 кг + 172 кг)
3. Зулфат Гараев (Россия) – 300 кг (137 кг + 163 кг)

Таъкидлаш жоиз, бу ғалаба билан полвонимиз Токио Олимпиадаси учун ҳам қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлди. Бу Эргашев учун ёшлар ўртасидаги сўнгги жаҳон чемпионати эди. Шунингдек, мусобақа доирасида яна бир вакилимиз Акбар Жўраев (-109) ҳам иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 июн 13:40:08
sport_expert
man tuwunmiman qanday qilib yowlar ortasidagi jahon chempionatida gi galaba tokio olimpiadasiga reyting o4kosini beriwi mumkun?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг