UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 июн 17:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин кураш бўйича хорижлик мураббийимиздан тавсиялар

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси маслаҳатчи-мураббийи Али Аҳмедов ушбу спорт турининг нозик ва шу билан бирга муҳим жиҳатлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мослашувчанликни ривожлантириш учун биз маълум бир акробатик машқларни ўрганамиз: умбалоқ ошиш, колесо, рондат, турли кўринишдаги сальто, оёқларни тепага қаратган ҳолда қўлда юриш, мост ҳолатидан тик ҳолатга келиш. 

Эгилувчанлик сифати ихтиёрий ҳисобланади. Курашчи учун унчалик ҳам зарур ва мажбурий эмас. Аксарият машҳур полвонлар эгилувчанлик эмас, аксинча, мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Улар бу камчиликни ўзларининг бошқа ривожланган сифатлари, масалан куч билан беркитишга ҳаракат қилишади ва бу иш беради. Айрим курашчилар айёрлик ҳам ишлатишади. Бу шундан далолат берадики, кураш фақат куч ва мослашувчанликдан иборат эмас. 

Бу худди шахмат доскасига ўхшайди. Партияда гроссмейстерлардан қисқа фурсатда ақл билан тез қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлиш талаб этилади. Қийин вазиятдан чиқиб кетиш ўша шахматчининг қандай куч ва маҳоратга эга эканидан далолат беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пухта ишлаб чиқилган мослашувчанлик ҳам самара келтиради. Куч, эпчиллик, техника, ақл каби сифатлар курашчини ғалаба сари етаклайди. Бу сифатлар курашчининг тактик имкониятларини кенгайтиришга ҳам имкон беради", - деди терма жамоамиз мураббийи.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг