03 авг 12:26
Янгиликлар
Спорт курашлари, Токио-2020
Эркин курашчиларимиз бошлашмоқда: Жавраил ва Ғуломжон ўз рақибларини билиб олишди
Эртага Токио-2020 Олимпиадасининг эркин кураш мусобақасига старт берилади.
Хабарингиз бор, Токио гиламларида тўрт нафар эркин курашчимиз ушбу беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бироз аввал эртага мусобақанинг биринчи куни ўтказиладиган баҳсларга қуръа ташланди.
Қуръа натижасига кўра, 57 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев 1/8 финалда хитойлик Минг Ху Лиуга қарши гиламга чиқади. Ғалаба қозонса, 1/4 чорак финалда Патрик Гилман (АҚШ)/Завур Угуев (Россия) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
86 кг вазндаги курашчимиз Жавраил Шапиев эса 1/8 финалда икки карра жаҳон, икки карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, эронлик Ҳассан Язданичаратига қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар