UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

25 фев 11:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Киев турнирига йўл олишди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтганди.

Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Латиф Халимов, Арсен Аҳмедов мураббийлигидаги курашчиларимиз Анқарада икки ҳафта давомида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишди. Ушбу йиғин Украинанинг Киев шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

Кеча кечқурун терма жамоамиз делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Киев шаҳрига жўнаб кетди. Эркин курашчиларимиз эртага Украина пойтахтида старт оладиган халқаро хотира турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бугун ўз тарихида йигирма тўртинчи маротаба ташкил этилаётган ва йигирмадан зиёд давлат курашчилари қатнашадиган халқаро хотира турнирига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, -57 кг вазн тоифасида тўрт нафар курашчимиз гиламга чиқади. Бу ҳақида аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганмиз, айнан -57 кг вазн тоифасида ички рақобат жуда ҳам кучли. Тўрт нафар курашчимиз ҳам Олимпиада саралаш мусобақасига ҳақли. Киев гиламлари айни пайтда ким кучлироқ эканини кўрсатади.  

Терма жамоамиз таркиби:

-57 кг: Маҳмуд Шавкатов, Ғуломжон Абдуллаев, Нодиржон Сафаров, Умиджон Жалолов

-65 кг: Ильяс Бекбулатов

-74 кг: Ихтиёр Наврўзов, Мирзо Ҳайитов

-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-97 кг: Магомед Ибрагимов

125 кг: Мақсуд Вейсалов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг