UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 июл 13:50
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаевга Олимпиадада кимлар рақиб бўлади?

26 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари бошланади.

Мусобақада Ўзбекистон делегацияси, жумладан спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Олимпиадада 3 нафар эркин курашчимиз, 3 нафар юнон-рим курашчимиз ва ягона аёл курашчимиз гиламга чиқади.

Olamsport.com Бирлашган кураш дунёси (UWW) тасдиқлаган рўйхатга кўра спортчиларимизга турнир доирасида кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот бериб боради.

Юқорида ёзганимиздек, эркин курашчиларимиз Олимпиадага учта йўлланма қўлга киритган.

57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ғуломжон Абдуллаев ўзининг иккинчи Олимпиадасида иштирок этади.

Унга қуйидаги курашчилар рақиб бўлиши мумкин:

Зелимхан Абакаров (Албания)

Арсен Харутунян (Арманистон)

Спенcер Ли (АҚШ)

Алиаббас Ризазаде (Озарбайжон)

Ванхао Зоу (Хитой)

Жамал Мохамед (Миср)

Диамантино Иуна Фафе (Гвинея-Бисау)

Аман (Ҳиндистон)

Рей Хигучи (Япония)

Мейрамбек Картбай (Қозоғистон)

Бекзат Алмаз Улуу (Қирғиз Республикаси)

Роман Браво (Мексика)

Владимир Егоров (Шимолий Македония)

Дариан Круз (Пуэрто-Рико)

Стеван Мичич (Сербия).


Эркин курашчимиз Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри мезбонлик қилган Осиё қитъаси спортчилари учун лицензион турнирда қўлга киритганди. Абдуллаев Олимпиада лицензиясини тақдим этувчи 1/2 финал беллашувида ҳиндистонлик Аман Аманни муддатидан аввал, туше баҳоси билан мағлубиятга учратганди. 

Хоразм ўғлони уч йил аввал Токиодаги Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этган эди. Ўшанда у бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида АҚШ терма жамоаси аъзоси Томас Гилманга 1-11 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот ўрнида, Ғуломжон Абдуллаев иштирок этадиган 57 кг вазн тоифасидаги беллашувлар 8-9 август кунлари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 июл 20:25:03
Judo 1
Gulomjon Abdullayevga omad tilaymiz, Tokioda medalga juda yaqin edi, jarohat tufayli o'xshamagan edi. Parijdan medal bilan qaytish nasib qilsin!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг