UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

29 июл 20:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчимиз Жаҳон чемпионатининг финалида!

Хабар берганимиздек, Болгария пойтахти София шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Камронбек Қадамов ҳозиргина якунига етган ярим финал учрашувида ғалаба қозонди. Камронбек ҳиндистонлик курашчи Удит Удитни 4:2 ҳисобида енгди.

Қадамовнинг финалдаги рақиби Раҳмон Муса Амоузадҳалили бўлади. Эронлик бу эркин курашчи ярим финал беллашувида АҚШ вакили Стево Росс Поулиндан устун келди. 

Эслатиб ўтамиз, Камронбек Қадамов ярим финалга қадар мўғулистонлик Отгонбаатар Болдбаатарни 11:0, озарбайжонлик Жавид Жавадовни 8:4 ҳисобида мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг