UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 июн 13:52
Янгиликлар

Дзюдо

Эртага Самарқанд ва Наманганда Мудофаа вазири кубоги старт олади

Хабарингиз бор, 18-19 июнь кунлари Урганч ва Қарши шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири кубогининг минтақавий саралаш бахслари ўтказилган эди.

Эртага яна икки минтақа учун мусобақанинг саралаш беллашувлари бошланади. Аниқроғи, Самарқанд ҳамда Наманган шаҳарларида икки кун давомида ўсмирлар ва қизлар ўртасида 7 тадан вазн тоифасида баҳслар ташкил этилади. Ғолиблар 8-11 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мусобақанинг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.  

Самарқанд вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ўтказилувчи учинчи минтақа саралаш баҳсларида мезбонлардан ташқари Навоий ва Жиззах вилояти дзюдочилари татамига чиқади.     

Наманган олимпия захиралари коллежи мезбонлик қилувчи тўртинчи минтақа турнирида водий жамоалари (Наманган, Фарғона, Андижон) иштирок этади. Ғолиблар 24 июнь куни маълум бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг