14 фев 12:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эртанги жанг олдидан Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди
Хабар бериб ўтганимиздек, эртага боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Аввалроқ, ҳамюртимиз мексикалик Марко Антонио Перибанга қарши жанг қилиши ҳақида хабар қилинганди. Бироқ, жанг учун вазн ташлаш жараёнида Перибаннинг соғлиғи ёмонлашган, шу сабабли у эртага Бектемирга қарши жанг қила олмайди.
Ҳамюртимиз эртага бошқа бир мексикалик боксчи - Оскар Кортесга қарши рингга кўтарилади. Рақибнинг статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, Кортес шу кунгача проф боксда 32 та жанг ўтказган ва уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). 5 маротаба мағлуб бўлган (4 та нокаут).
Эслатиб ўтамиз, жанг Тошкент вақти билан 15 февраль куни эрталаб ўтказилади. Баҳс АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида ташкил этилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар