UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0

04 апр 07:29
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Эшкак эшувчиларимиз Италияда халқаро турнирда иштирок этишади

Жорий йилнинг 7-15 апрель кунлари Италиянинг Пьедкуло шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича анъанавий "Паоло Де Алоэ" халқаро турнири ва ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этади. Ушбу халқаро турнир ва ўқув-машғулот йиғинида миллий ва ёшлар терма жамоаларимиз аъзолари бўлган 25 нафар спортчимиз қатнашади. Улар мураббийларимиз Сергей Тян, Артём Кудряшов ва Фозилбек Хонхўжаев қўл остида шуғулланишади.

23 давлатдан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этадиган тадбирларда вакилларимиз 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида тўқнаш келиши мумкин бўлган спортчиларнинг техник-тактик услубларини ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу халқаро мусобақа спортчиларимиз учун 2019 йилнинг август-сентябрь ойларида Австрияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори натижага эришиш учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, халқаро турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосий таркибига киришга номзод бўлган спортчиларнинг жисмоний ва тайёргарлик ҳолати ўрганилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг