UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

13 мар 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Эслаб қолинг! UFCнинг янги юлдузи - Шон O'Мелли

Теглар :  O'МеллиUFC
O'Мелли икки йиллик танаффусдан сўнг UFC 248 кечасида Хосе Альберто Киньонесни қийинчиликсиз нокаут қилди.

Шон 29 ёшли мексикаликни ёш болани таслим этгандек мағлуб этди.

Дана Уайтни ҳайратлантирган, cинган оёғи билан рақибини мағлуб этган

О`Мелли 17 ёшида Хелен шаҳрида ММА билан шуғулланишни бошлаган. Унинг мураббийини битта одати бор эди - спортчи клубда ярим йилдан кам шуғулланган бўлса, унга форма ва тахаллус бермаган. Олти ойлик машғулотлардан сўнг мураббий уни Шугар яъни “Ширинтой” деб атай бошлайди. Нега деб сўраганида, мураббий унга қарата: Чунки сенга қараш ёқимли деб жавоб қайтаради.

Шон 2015 йилда профессионал фаолиятини бошлайди, 2017 йилда эса Dana Whiteʼs Contender Series кечасида Альфред Хашакянни биринчи раунддаёқ чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйган. O'Меллининг ҳаракатлари UFC президентига маъқул келди ва Дана у билан шартнома имзолади. UFC раҳбари Шони ташкилотнинг бўлажак юлдузи сифатида қарашни бошлади. 

Киньосесга қарши жанг “Ширинтой” учун UFCдаги учинчи жанг ҳисобланади. Шон UFCдаги дебют жангини Террион Уэйрга қарши (2017 йил декабрь), иккинчи жангини эса Андре Сухамтатга қарши ўтказиб, очколар бўйича ғалаба қозонган. 

Шон Андрега қарши кечган баҳсда синган оёғи билан ҳаракат қилади. Бу ғалабадан сўнг Шон UFC тарихидаги энг ғалати интервьюлардан бирини беради, сабаби у туролмай, ётган ҳолда саволларга жавоб беради. “Мен бу ўйинни яхши кўраман”, - деб жавоб берган Жо Роганга.

Модель, геймер ва нокаутчи

Ўзини ҳар томонлама реклама қилиши, унга UFCнинг энг таниқли жангчилари қаторига киришга сабаб бўлган. “Инстаграм” саҳифасида 500 мингдан ортиқ обуначилари бор.

Нега у бунчалик юлдуз?

1. У келишган. Шоннинг ташқи кўриниши жангчига ўхшамайди.

2. Замонавий. Унинг қарашларига боғлиқ.

UFC нинг техник ҳомийси Reebok ёш америкаликка шартнома таклиф қилган. Унинг кўриниши барчани ўзига тортади. Шу сабабли ҳам кўплаб компаниялар у билан шартнома имзолашга уринади.

3. У спортчиларга хос бўлмаган ҳаёт тарзига эга. Шон марихуана чекади, буни эса бемалол ижтимоий тармоқларга жойлаб боради. Бу ҳолат учун Россияда қамалади, АҚШда эса йўқ!

4. Унинг жангларини томоша қилиш қизиқарли. Фақатгина чиройли татиуровкалар учун эмас, балки ҳақиқатдан ҳам яхши жанглари учун. Шон 2018 йилда Fox Sports каналининг “Punching Bag” кўрсатувида қатнашади. Зарбасининг кучи 950 баллни ташкил қилган, бу эса ўрта вазн собиқ чемпионлари Тайрон Вудли (944) ва Майкл Биспинг (942) зарбаларидан кучлироқ эди.

“Мен ҳали ўзим истагандек инсон бўлишга тайёр эмасман. Менимча Конорнинг даражасига чиқишим мумкин, балки ундан ҳам юқорироқ. Ҳозиргиданда кўпроқ машҳур бўлишни хоҳлайман”, - деган эди Шон ESPNга берган интервьюсида.

0,0000000001 грамм остарин учун четлатилган

O'Мелли икки йил четлатиш сабабли октагонга кўтарилмади. Шон 2018 йилнинг 6 октябрида UFC тарихига ташкил этилган энг кутилган UFC 229 кечасида иштирок этиши лозим эди. Жангга беш кун қолганида у кечада иштирок этмайдиган бўлди. Сабаби, унинг организмида тақиқланган остарин моддаси аниқланган. 0,0000000001 грамм миқдорида топилган тақиқланган модда Шон учун бир ярим йиллик четлатишни олиб келди. 

Жангчининг сўзларига кўра, у ҳеч қачон атайлаб тақиқланган моддаларни истеъмол қилмаган. Шон UFC 239 кечасида Марлон Веройга қарши жанг қилиши лозим эди, лекин унинг қонидан яна тақиқланган остарин моддаси аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 мар 06:55:49
Tony ,,El Cucuy" Ferguson
Shon O' melli kuchli jangchi. Omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг