UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

22 апр 09:28
Янгиликлар

Футбол

"Эспаньол" собиқ футболчисига 9 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин

Испания прокуратураси "Эспаньол" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Альваро Агуадога нисбатан 9 йиллик қамоқ жазосини талаб қилди.

29 ёшли футболчи каталонияликлар клуби ходимасини зўрлаганликда айбланмоқда.

Воқеа тафсилотларига кўра, жабрланувчи 2024 йил июнь ойида, жамоанинг Ла Лигага қайтганини нишонлаш мақсадида Барселонадаги "Опиум" тунги клубида ўтказилган зиёфат пайтида футболчи уни ҳожатхонада зўрлаганини даъво қилган. Ходима ишдан ҳайдалишидан қўрқиб ва руҳий босим сабабли фақат 2025 йилнинг январига келибгина полицияга мурожаат қилган.

Гарчи Агуадо жинсий алоқа икки томонлама розилик асосида бўлганини таъкидлаётган бўлса-да, суд 2025 йил октябрь ойида унинг айбдорлигига доир далилларни топган эди. "COPE" нашрининг хабарига кўра, айблов томони футболчи учун қуйидаги жазоларни сўрамоқда:

9 йиллик қамоқ жазоси;

Озодликка чиққанидан сўнг 10 йил давомида қаттиқ назорат остида бўлиш;

Жабрланувчига яқинлашиш ва у билан алоқа қилишни 8 йилга тақиқлаш;

Жами 65 000 евро миқдорида жарима (маънавий ва руҳий зарар учун компенсация).

Маълумот учун, Альваро Агуадо 2025 йил ёзидан бери эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг