UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 июл 13:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

ESPN: Top Rank билан шартнома имзолаган Жалоловни муаммолар кутяпти

Супероғир вазндаги боксчимиз Баҳодир Жалолов (12-0, 12 КО) дунёга машҳур Top Rank промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди.

Лекин муаммо юзага келадиган кўринади. ESPN хабарига кўра, Disrupt Promotions компанияси Top Rank раҳбари Боб Арум устидан шикоят қилмоқчи: "Қизиғи, Баҳодирнинг адвокати биз билан музокара ўтказганди (шартномани бекор қилиш бўйича). Ва бу нарса унга бир пайтнинг ўзида Top Rank билан ҳам шартнома имзолаш учун тўсқинлик қилмасди. Бўлиб ўтган ҳолатни шартноманинг қўпол тарзда бузилиши деб қабул қиламиз. Айтиш мумкинки, Top Rank билан имзоланган шартнома ҳуқуқий жиҳатдан кучга эга эмас", - дейилади Disrupt Promotions компанияси баёнотида. 

Маълумотларга қараганда, Жалоловнинг Top Rank компаниясидаги дебют жанги ёзнинг охирларида бўлиб ўтади. Арумга тегишли компания дивизионнинг кўзга кўринган америкалик боксчилари Жаред Андерсон ва Ричард Торрез (Торрез Токио Олимпиадаси финалида айнан Жалоловга ютқазганди) билан ҳам шартномага эга.

Ҳозирча Top Rank компанияси Disrupt Promotions шикоятига ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг