UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

25 апр 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup. Абдусатторов икки муҳим ғалаба, уни Магнус кутмоқда!

Мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларидан иборат дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бирида финалчилар аниқланди.

Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажариб бермоқда. Мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари кейинги босқичларга йўлланма ҳамда катта мукофот жамғармаси учун кураш олиб боришяпти. Энг яхши уч шахматчи Esports World Cup 2026 мусобақасига йўлланма олади. 

"Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров саралаш босқичидаги мағлубиятлари сабаб мусобақадаги иштирокини эрта якунлаганди. Нодирбек Абдусатторов эса 1/8 финалда АҚШ вакили Самуэль Севианни 3:0 ҳисобида таслим этди. 1/4 финалда эса FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган рус шахматчиси Денис Лазовикка қўшимча партияда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Мағлублар йўлидаги турнирда ўз омадини синаб кўраётганган Нодирбек иккинчи босқичда россиялик Ян Непомняшийни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи даврада Синдаровни мусобақадан чиқариб юборган франциялик Максим Вашье-Лагравни ҳам 1,5:0,5 ҳисобида енгди. 

Бугун Абдусатторов Мағлублар йўли 1/4 финалида ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши дона суради. Нодирбек Мағлублар йўлида ғалаба қозонса, финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши бош соврин учун дона суриш имкониятини қўлга киритади. Магнус Ғолиблар йўлаги 1/2 финалида FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Денис Лазовикдан, финалда эса польшалик Ян-Криштофф Дудадан устун келди. 

Магнус Карлсен GRAND FINAL баҳси учун ўз рақибини кутмоқда. Нодирбек Абдусатторовнинг GRAND FINAL учрашувида Карлсен билан учрашиши учун уч рақиб тўсиғидан ўтиши талаб этилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг