UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 09:05
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup. Абдусатторов - Карлсен партияси ўтказилмайди

Мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларидан иборат дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирида финалчилар аниқланди.

Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажариб бермоқда. Мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари кейинги босқичларга йўлланма ҳамда катта мукофот жамғармаси учун кураш олиб боришяпти. Энг яхши уч шахматчи Esports World Cup 2026 мусобақасига йўлланма олади. 

"Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров саралаш босқичидаги мағлубиятлари сабаб мусобақадаги иштирокини эрта якунлаганди. Нодирбек Абдусатторов эса 1/8 финалда АҚШ вакили Самуэль Севианни 3:0 ҳисобида таслим этди. 1/4 финалда эса FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган рус шахматчиси Денис Лазовикка қўшимча партияда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Мағлублар йўлидаги турнирда ўз омадини синаб кўрган Нодирбек иккинчи босқичда россиялик Ян Непомняшийни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи даврада Синдаровни мусобақадан чиқариб юборган франциялик Максим Вашье-Лагравни ҳам 1,5:0,5 ҳисобида енгди. 

Афсуски, Абдусатторов Мағлублар йўли 1/4 финалида ҳиндистонлик Ниҳал Саринга кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Агар Нодирбек Мағлублар йўлида ғалаба қозонса, финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши бош соврин учун дона суриш имкониятини қўлга киритарди. Магнус Ғолиблар йўлаги 1/2 финалида FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Денис Лазовикдан, финалда эса польшалик Ян-Криштофф Дудадан устун келди. 

Магнус Карлсен GRAND FINAL баҳсида яна Ян-Криштофф Дудага қарши ўйнайдиган бўлди. Нодирбекни ютган Ниҳал Мағлублар йўли 1/2 финалида Денис Лазавикка 0:2 ҳисобида ютқазди. Лазавик эса финалда Дудага 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов эронлик Сина Моваҳед билан 5-6 ўринларни бўлишиб олди. Ҳамюртимиз онлайн турнирдаги иштирокидан 15 000 АҚШ доллари ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг