UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

24 апр 11:02
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup. Синдаров ва Абдусатторовда мағлубият, лекин Нодирбекда имконият бор

Мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларидан иборат дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Оpеn 2026 мусобақасида 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди.

Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажармоқда. Мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари кейинги босқичларга йўлланма ва йирик мукофот жамғармаси учун кураш олиб борияшпти.

Турнир формати: Баҳслар 10+0 рапид форматида ўтказилмоқда. Иштирокчилар 16 кишилик double elimination (икки имкониятли) тизимда ўйнайди — яъни, иккита мағлубиятга учраган иштирокчи чемпионлик учун курашни тарк этади. Шунингдек, энг яхши уч нафар шахматчи Esports World Cup 2026 мусобақасига йўлланма олади. 

Кеча 1/8 финалда Нодирбек Абдусатторов АҚШ вакили Самуэль Севианни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жавоҳир Синдаров эса FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Даниил Дубовга худди шу ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. 

Абдусатторов 1/4 финалда FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган рус шахматчиси Денис Лазовикка 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ярим финал йўлланмаси қўшимча армагедон партиясида аниқланди, афсуски унда омад Лазовикка кулиб боқди. 

Мағлублар йўлидаги турнирда ўз омадини синаб кўрган Синдаров франциялик Максим Вашье-Лагравга 1:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Икки мағлубиятга қарамай, Жавоҳир ушбу турнирдаги иштирокидан 5000 доллар ишлаб олди. 

Бугун Нодирбек Абдусатторов мағлублар йўлаги иккинчи босқичида россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб боради. Агар кеча Нодирбек ғалаба қозонганида бугун 1/2 финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши дона сурар эди.   


1/2 финал жуфтликлари: 

Магнус Карлсен (Норвегия) — Денис Лазовик (FIDE)

Ян-Криштофф Дуда (Польша) — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг