UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Чемпионлар Лигаси. “Бавария” ва "Арсенал" сафарда ғалабага эришди 0 09:14Саят Илясовни Туркиядаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчи тўхтатиб қолди 0 08:39Сергей Фомин Хитойдаги "Челленжер" турнирини ғалаба билан бошлади 0 08:16Осиё чемпионати: финалчилар сони қайси терма жамоада кўпроқ? 0 07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0

26 окт 10:24
Янгиликлар

Шахмат

European Chess Club Cup. Абдусатторовни мағлуб этишди, яна бир Нодирбекда дуранг, Синдаровда ғалаба

Cербиянинг Рашск округи Врнячка-Баня шаҳарчасида шахмат бўйича клублар ўртасида Европа Кубоги давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги European Chess Club Cup мусобақаси ўз тарихида 39, аёллар иштирокидагиси эса 28-маротаба ташкил этиляпти. Бу йилги қитъа кубогида уч нафар гроссмейстеримизнинг ҳам Европа клублари таркибида муваффақиятли тарзда қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров Руминиянинг "SuperChess", Нодирбек Якуббоев эса Словениянинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоалари шарафини ҳимоя қиляпти. Кеча 6-турда шахматчиларимизнинг жамоалари навбатдаги ғалабага эришишди. "SuperChess" клуби "Tuxera Aquaprofit Nagykanizsai Sakk Klub" жамосини 4,5:1,5 ҳисобида енгди. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўйнашига қарамай, украиналик Андрей Волокитинга имкониятни бой бериб қўйди. Жавоҳир Синдаров эса аксинча, венгриялик Акцел Гергелини таслим этди. 

Якуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби 6-турда "Beer Sheva Chess Club" жамоасидан 3,5:2,5 ҳисобида устун келди. Якуббоев қора доналарда исроиллик Нитзан Стейнберг билан дуранг ўйнади. Пешқадамлар "Novy Bor Chess Club" - "Alkaloid" ҳамда "Turkish Airlines" - "C'Chartres Echecs" учрашувларида 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.  

Олтинчи турдан сўнг 5 ғалаба ва 1 дурангга эга Чехиянинг "Novy Bor Chess Club" клуби 11 очко билан якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Нодирбек Абдусатторов ўйнаётган "SuperChess" клуби 10 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринга кўтарилиб олди. "Turkish Airlines", "Alkaloid", "TAJFUN-ŠK Ljubljana", "Bayegan Pendik Chess Sports Club" ва "C'Chartres Echecs" жамоалари ҳисобида ҳам 10 тадан очко бор. 

Бугун 7-турда чемпион номини аниқлаб бериши мумкин бўлган учрашувда "SuperChess" клуби пешқадам "Novy Bor Chess Club" жамоаси билан ҳисоб-китоб қилади. Нодирбек ва Жавоҳирдан бугунги учрашувларда ғалаба кутамиз. Якуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби эса 7-турда "Sentimento Ajka BSK" жамоасига қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг