UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0

27 окт 10:27
Янгиликлар

Шахмат

European Chess Club Cup якунланди. Гроссмейстерларимиз ўйнаган жамоалар нечанчи ўринни эгаллади?

Cербиянинг Рашск округи Врнячка-Баня шаҳарчасида шахмат бўйича клублар ўртасида ўтказилган Европа Кубоги якунига етди.

Эркаклар ўртасидаги European Chess Club Cup мусобақаси ўз тарихида 39, аёллар иштирокидагиси эса 28-маротаба ташкил этилди. Бу йилги қитъа кубогида уч нафар гроссмейстеримиз ҳам Европа клублари таркибида совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. 

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров Руминиянинг "SuperChess", Нодирбек Якуббоев эса Словениянинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Афсуски, кеча ўтказилган сўнгги 7-турда Нодирбек ва Жавоҳирнинг жамоаси мағлубиятга учраб, кучли учликдан жой олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Чемпион номини аниқлаб берган учрашувда "SuperChess" пешқадам "Novy Bor Chess Club" жамоасига 2,5:3,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймер, Синдаров эса вьетнамлик Ван Тай Нгуен билан дуранг ўйнади. Биргина Ван Форестнинг мағлубияти "SuperChess" жамоасига қимматга тушди. 

Нодирбек Якуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби эса 7-турда "Sentimento Ajka BSK" жамоаси билан 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди. Нодирбекнинг ўзи рейтингда ўзидан юқорида турган сербиялик халқаро гроссмейстер Алексей Саранани мағлуб этишни уддалади.  

Шу тариқа, сўнгги турда муҳим ғалабани қўлга киритган Чехиянинг "Novy Bor Chess Club" жамоаси 13 очко билан Европа Кубогини қўлга киритди. Бу клуб 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Кумуш медаллар 12 очкога эга "Alkaloid" клубига насиб этди. "Vados Chess Club" 11 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб берди. 

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўйнаган "SuperChess" клуби 10 очко билан 7-ўринни банд этди. Бу жамоа 10 очко жамғарганлар орасида энг яхшиси бўлди. Якуббоев ўйнаган "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси 5-ўринни эгаллади. Бу клуб бронза медалларини қўлга киритган "Vados Chess Club" сингари 11 очко жамғарди, аммо қўшимча кўрсаткичлар сабаб совринли ўриндан маҳрум бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг