UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0

14 дек 09:40
Янгиликлар

Футбол

“Эвертон”дан иродали ғалаба, чемпион “Борнмут”га мағлуб бўлди

Англия Премьер лигасининг 16-туридан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтди ва ҳар иккиси ҳам кутилмаган натижа билан якунланди.

Турнинг марказий учрашувида “Эвертон” ва “Арсенал” жамоалари майдонга тушишди. Ўйинда Рональд Куман бошчилигидаги мезбонлар иродали ғалабага эришишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Алексис Санчес жарима тўпини ажойиб зарбаси билан голга айлантирди. 44-дақиқада Коулмэн чап қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан Чех қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллади.

Ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганида “Эвертон” аъзоси Уильямс “Гудисон Парк”ка йиғилган минглаб мухлисларга қувонч улашувчи голга муаллифлиқ қилди - 2:1, “Арсенал”нинг мағлубияти.

Турнинг яна бир учрашувида мамлакатнинг амалдаги чемпион “Лестер” сафарда “Борнмут”га имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонларга ғалаба келтирган тўпни 34-дақиқада Марк Пью киритди.

Англия чемпионати, 16-тур.

“БОРНМУТ” – “ЛЕСТЕР” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 34 Пью.

“Борнмут”: Боруц, Кук, Аке, Дэниэлс, Смит, Пью, Уилшер, Кинг (Гослинг, 79), Артер, Фрэнсис, Афобе (Уилсон, 68; Мингз, 90).

“Лестер”:Цилер, Морган, Фукс, Эрнандес, Хут (Ульоа, 82), Амарти, Кинг, Олбрайтон (Муса, 74), Марез, Варди, Слимани (Окадзаки, 46).

Огоҳлантириш: Кинг (36), Морган (83), Эрнандес (87).

ЭВЕРТОН – АРСЕНАЛ 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 20 Санчес, 1:1 – 44 Коулмэн, 2:1 – 86 Уильямс.

“Эвертон”: Стекеленбург, Жагелка, Бейнс, Коулмэн, Уильямс, Маккарти (Фунес Мори, 90), Гуйе, Баркли, Леннон (Миральяс, 68), Валенсия (Кэлверт-Льюин, 79), Лукаку.

“Арсенал”: Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен (Ивоби, 71), Коклен (Перес, 88), Уолкотт (Жиру, 71), Озил, Санчес, Жака.

Огоҳлантириш: Жагелка (18), Маккарти (42), Косьельни (84).

Четлатиш: Жагелка (90).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг