UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

23 янв 18:39
Янгиликлар

Формула-1

“F-4 UAE Championship”да ўзбекистонлик пилот ўз натижасини яхшиламоқда + ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида автоспортнинг Формула 4 йўналиши бўйича “F-4 UAE Championship” турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада илк маротаба ҳамюртимиз, Ўзбекистон Миллий автомобил клуби (ЎзМАК) аъзоси Исмоил Аҳмадхўжаев ҳам иштирок этяпти ва аҳамиятлиси, ҳозирча дебютант пилотимизнинг натижалари чакки бўлмаяпти. Таъкидлаш керак, мазкур мусобақа бир нечта босқичда ўтказилади.

Мусобақанинг илк босқичида ҳамюртимиз марра чизиғини 23-ўринда кесиб ўтди. Бир қатор пойгачилар маррага етиб келишолмагани ва Исмоил Аҳмадхўжаев учун бу илк мусобақа бўлганлигини инобатга олсак, натижа ёмон эмаслиги ойдинлашади. Боз устига, дебют мусобақасида ҳар қандай спортчида кучли ҳаяжон бўлади ва спортчи энг аввало рақиб билан эмас, ўзидаги ҳаяжон билан курашиши, ҳаяжонини енгиб ўтиши талаб қилинади.

Мусобақанинг иккинчи ва учинчи босқичларида ҳамюртимиз ўз натижасини сезиларли даражада яхшилаб, маррага 19-ўринда етиб келди. Ўз натижасини бирйўла 4та поғонага ошириш дебютант пилот учун чакки кўрсаткич эмас.

Бугун “F-4 UAE Championship” халқаро турнирининг тўртинчи босқичи ўтказилмоқда ва шу билан биринчи раунд ўз якунига етади. “F-4 UAE Championship”пойгаси Абу-Дабидаги “Яс Марина Cирcуит” трассасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу трассада Формула-1 пойгалари ҳам ўтказилишини автопойга ихлосмандлари яхши билишади.

Энг юқори хавфсизлик стандартларига риоя қилинган ҳолда ҳамда харажатларни меъёр даражасида ушлаб туриш орқали ташкил этилаётган “F-4 UAE Championship” мусобақаси ёш пойгачиларга халқаро миқёсда тан олинган трассаларда ўз маҳоратларини ошириш ва формула тоифаларида ўз фаолиятини бошлаш учун етарли вақт давомида машқ қилиш учун идеал платформадир.

Умид қиламизки, ушбу мусобақа ҳамюртимиз учун келажакда Формула-4 нинг Италия ёки Британиядаги босқичлари, қолаверса Формула-3, Формула-2 ва ниҳоят Формула-1 пойгалари учун трамплин вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг