UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Абдумалик Халоков, Магомед Курбанов ва бошқа юлдузлар. Тошкентдаги проф бокс оқшоми олдидан ўтказилган фейс ту фейс маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:01"Бизда шундай шаклланган". Александр Усик Собиқ иттифоқ бокс мактаби муаммосини айтди 0 18:22"Жаҳон чемпионатида бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан" - сербиялик собиқ футболчи 0 17:49Лас-Вегасдаги "допингли Олимпиада": Enhanced Games спорт келажагими ёки хавфли тажрибами? (мутолаа учун) 0 17:17Нафрат? Илия Топурия Ислам Махачевга нисбатан шахсий адоват ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:30Шавкат Раҳмонов машғулотларга қайтди (ВИДЕО) 0 15:522026/2027 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг тўққизта жамоаси еврокубокларда иштирок этади 0 15:16"Ҳумо арена"да ўтказиладиган эртанги юлдузли проф бокс оқшоми қаерда намойиш этилади? 0 14:38Қирғиз спортчиси Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 14:10Тошкентда жанг қилаётганимдан хурсандман, сабаби... — Аҳмадалиев 0 13:41Ван Дейк, де Йонг ва бошқалар. Ўзбекистон билан ўйнайдиган Нидерландиянинг ЖЧ-2026 учун таркиби эълон қилинди 0 13:01Илия Топурия қайси машҳур боксчи билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди, бу Райан Гарсия эмас 0 12:29Наманганда "Ўзбек ботирлари" халқаро Гран-приси бошланяпти, унда Разамбек Жамалов ҳам қатнашади 0 11:57World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони 180 тага етди 0 11:11Перес "Реал"га Моуриньюнинг келиши ҳақидаги саволга пичинг билан жавоб қайтарди 0

14 окт 09:26
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"

Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Афсуски, бу ўйинда 9 нафар футболчимиз жароҳат сабаб қатнаша олмади. Менда бор футболчиларни кўриб олиш, улар билан вақт ўтказиш мен учун жуда муҳим эди. Йигитларнинг ҳаракатларидан мамнунман, улар бугун борин бериб ўйнашди. Икки кун аввал Малайзияга келдик ва бугун майдондамиз. Бу вақт ичида дам олишнинг деярли иложи йўқ.

- Уругвайдек жамоага гол уриш футболчиларга қўшимча иштиёқ берса керак...

- Албатта, бундай баҳсларда рақиб дарвозасини ишғол қилиш жуда муҳим. Аввалроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, яхши вазиятга эга бўлдик. Тўпсиз ўйинда ижобий ҳаракат қилдик. Уругвайни қийин вазиятга солиб қўйиш осон эмас, уларнинг кўпчилиги Бразилия чемпионатида тўп тепишади. Қўл остимда жуда яхши жамоа бор, уни янада кучайтиришнинг иложи бор.

- Ҳамкасбингиз Марсело Бьелса сиз ҳақингизда яхши фикрлар билдирди...

- Бьелсадек мутахассисдан ижобий фикрлаш эшитишдан хурсандман. У футбол менталитетини ўзгартира олган мураббийлардан бири ҳисобланади. Марсело Бьелсадан кўп нарсаларни ўрганишим керак.

- Ўзбекистон терма жамоаси жисмоний жиҳатдан Уругвайдан анча орқада экан...

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор. Бу фақат машғулотга эмас, кўп нарсаларга боғлиқ. Овқатланиш, машғулот, ўз вақтида ухлаш... Мундиалга босқичма-босқич тайёргарлик кўриш керак. Жаҳон чемпионати қийин бўлиши аниқ.

- Мураббийнинг кейинги режалари қандай, у Ўзбекистонга қайтадими? Ноябрдаги ФИФА кунларидаги рақибларимиз кимлар бўлади?

- Эшитишимча, ассоциация ноябр ойида иккита баҳсга келишиб олган. Ушбу баҳслар Дубайда ўтказилади. Мен Ўзбекистонда қолиб, миллий чемпионат баҳсларини кузатаман, мураббийлар билан танишаман.

- Кучли терма жамоалар голларни катта босим остидаги ҳужумлардан сўнг уради, бугун ҳудди шундай бўлди. Иккала гол ҳам жиддий босимдан сўнг рўй берди. Мундиалда бизга қарши ўйнайдиган кучли ҳудди шу йўлдан юришади.

- Бириничи гол офсайддан урилди. Иккинчисида рақибга кўп ҳудудни топшириб қўйдик. Ўз жарима майдончамиз ичида бир-биримизга яқин ўйнашимиз керак. Эътибор ва концентрация жуда муҳим. Танаффусда ҳам йигитларга биринчи ўн беш дақиқалик муҳимлигини айтиб ўтдим. Диққатимизни бир жойга тўплай олмасак, нима бўлиши мумкинлигини бугун кўрдик.

- Захирадан ўйинга қўшилганлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Йигитлар майдонга яхши "настрой"да тушишди. Иккинчи бўлимда майдондаги футболчиларнинг кайфияти бироз тушкун эканлигини кўриб, уларни руҳлантиришга уриндим. Баҳс охирида яхши ҳаракат қилдик, гол уришга муваффақ бўлдик. Мен келганимдан буён ҳар бир футболчи борини бериб ўйнаяпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг