UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0

05 мар 12:34
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?

Журналист Жамолиддин Бобожонов бунга ойдинлик киритди.

"ЖЧда 48 жамоа қатнашади. ФИФА уларни меҳмонхона ва машғулот майдони билан таъминлаши керак. Жамоалар учун энг асосий нарса шу. Меҳмонхонаси ва машғулот майдони бўлса бўлди. 

48 жамоа учун ФИФА 64 та машғулот майдони ва 64 та меҳмонхона таклиф қилди. Яъни меҳмонхона билан машғулот майдони бир-бирига боғланган. Меҳмонхонани танласангиз, ўшанинг машғулот майдони ҳам бор. ФИФА 64 вариантни ўтган йилнинг бошида эълон қилган эди ва сайтига қўйиб: "Ўрганиб чиқинглар", деган. 

Жамоалар ўрганиб чиқишди, ҳатто бориб кўриб ҳам келишди. Кейин қуръани кутишди.

Шу 64 нинг ичидан ҳар битта жамоага 5 та вариант берилди. Жамоалар ўзининг хоҳишига қараб: "Биринчи вариантим — бу, иккинчи вариантим — бу, учинчи вариантим — бу", белгилашган. Кейин ФИФА ўрганиб чиқиб: "Мана шу сизларнинг якуний танловинглар", деб қарор берган. 

Иложи борича, ҳаммага биринчи вариантини берган, лекин тўқнаш келиб қоладиган бўлса, жамоаларнинг рейтингига қаралган. Масалан, Ўзбекистон Атлантани танлади. Айтайлик, Германия ҳам: "Атлантада тураман", деб танлаган бўлса, ФИФА ҳужжатларни ўрганади ва Германиянинг рейтинги баланд бўлганлиги учун, немисларга устуворлик беради. Шунда Ўзбекистон иккинчи вариантга ўтишга мажбур бўлади. Шу қоида бўйича жамоалар танлаб-танлаб, ажратиб-ажратиб, жамоаларга меҳмонхоналар ажратилган.

Мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар суратдаги учта доирага бўлинган. Оқ теглар ва қизилдагилари — мезбон шаҳарлар. Ўзбекистон ўртадаги марказий доиранинг ичида. Шунинг учун марказий доиранинг ичидаги жойлардан биттасини танлаган. Яъни у чеккадан — Сиэтлдан ёки Бостондан танласа бўлмас эди, унақа вариант берилмас эди. Мана шу марказий доиранинг ичидаги меҳмонхона танлаган.

Ўзбекистоннинг ўйинлари Ҳьюстон, Атланта ва Мехикода бўлади. Учаласи ҳам шу марказий доиранинг ичида. Атланта — Ўзбекистон ўзига база қилиб танлаб олган жой. Мусобақа охиригача жамоамиз шу жойда истиқомат қилади", – дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг