UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

25 мар 14:37
Янгиликлар

Футбол

Факт! Ўзбекистон терма жамоаси "забт" этмаган битта қитъа қолди

Кеча Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боливияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов урган ягона гол Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди - 1:0. Шу тариқа Ўзбекистон МТЖ ўз тарихида илк бор КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка) вакилини мағлуб этишга эришди. 

Бунга қадар КОНМЕБОЛ вакили ҳисобланган Уругвайга қарши икки бор майдонга тушган "оқ бўрилар" икки марта мағлуб бўлишганди - 0:3, 0:3.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч бўлмаса бир марта бўлса ҳам Осиё, Африка, Океания ва Европа вакилларини мағлуб этган. Терма жамоа бугунга қадар фақат КОНКАКАФ вакилини ҳеч қачон мағлуб эта олмаган - Канада (1:2) ва Коста-Рика (1:2).

Эслатиб ўтамиз, Катанец бошчилигидаги жамоа навбатдаги баҳсни 28 март куни КОНМЕБОЛнинг бошқа бир вакили Венесуэла терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг