22 сен 07:39
Янгиликлар
Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган!
Ушбу нуфузли комплекс мусобақада дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича шу пайтгача ўтказилган барча Осиё ўйинларидаги ўз рекордини янгилаганди. Шу билан бирга айнан дзюдочиларимиз Ўзбекистон спорт делегациясига энг кўп - 9 та медаллар шодасини тақдим этганди.

Делегациямизнинг умумий медаллари тақсимотига назар ташласак, энг катта ҳисса айнан дзюдога тегишли. Учта олтин, 2 та кумуш, 4 бронза, жами 9 та медал — Ўзбекистон делегациясининг 71 та медалидан қарийб 13 фоизи дзюдочиларимиз ҳисобига тўғри келганди.

Ўйлаймизки, 30 сентябрь кунидан эътиборан дзюдочиларимиз Японияда ушбу тарихий йўлни давом эттиришади. Жамоамизга омад тилаймиз! Фақат олдинга — Ўзбекистон учун янги медаллар сари!

Фикрлар