UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

21 июн 08:55
Янгиликлар

Теннис

“Фарғона Челленжер”. Бугун Файзиев ва Фомин кортга чиқади

Фарғона шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи теннис турнири давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада нимчорак финал учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун икки нафар теннисчимиз чорак финал чиптаси учун кортга чиқади.

Биринчи ракеткамиз Санжар Файзиев нимчорак финалда сербиялик Никола Милоевич билан ҳисоб-китоб қилади. Файзиев дунё рейтингида 262, Милоевич эса 211-ўринни эгаллаб турибди. Бу икки теннисчи ўзаро бир бор тўқнаш келишган. 2015 йил Қаршида ўтган учрашувда Никола ғалаба қозонган.


Яна бир теннисчимиз Сергей Фомин эса канадалик Брейден Шнур билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Фомин дунё рейтинигда 1600, Шнур эса 244-ўринни банд этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган биринчи давра учрашувида ҳамюртларимиздан Темур Исмоилов исроиллик Эдан Лешемга, Амал Султонбеков қозоғистонлик Тимур Хабибулинга, Азизхон Турғунов эса туркиялик Жем Илкелга имкониятни бой берган эди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг