UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

17 фев 10:21
Янгиликлар

Дзюдо

Фарғона вилояти чемпионатида содир бўлган кўнгилсиз ҳолат юзасидан расмий баёнот

Теглар :  ДзюдоФарғона
12-14 февраль кунлари Фарғона вилояти Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спорт мажмуасида дзюдо бўйича 2000-2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтганди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон дзюдо федерацияси Фарғона вилояти бўлими ва Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати раҳбарияти билан келишилган, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган Низом асосида ташкил этилган эди.

Вилоят биринчилиги давомида мусобақа иштирокчилари - 2000 йилда туғилган К.Т. ва 2002 йилда туғилган Ж.Х. ўртасида ўзаро низо келиб чиққан ва бунинг натижасида оммавий келишмовчилик юз берган.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби в.в.б. Б.Акрамов ва федерациянинг мутасадди ходимлари ҳамда Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида оммавий можарони келтириб чиқарган шахслар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Хуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан юқоридаги холат юзасидан суриштирув ишлари якунланганидан сўнг, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва Халқаро дзюдо федерациясининг тартиб-интизом ва этика қоидалари асосида айбдорларга спорт фаолияти билан боғлиқ бўлган тегишли чоралар кўрилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг