UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0

20 сен 07:31
Янгиликлар

Болалар спорти

Фарғона вилоятида жисмоний тарбия ва спортга эътибор қай даражада?

Теглар :  СпортФағона
Фарғона вилоятида 420 мингдан зиёд ўғил-қиз 1 минг 600 дан ортиқ спорт иншоотида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланмоқда.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб равишда танитиш мақсадида барча ҳудудларда кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббусидан бири айнан шу йўналишга қаратилгани ҳам буни яққол исботлаб турибди. Фарғона вилоятида 2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1 миллион 90 минг ўғил-қизнинг спорт турларига бўлган қизиқишини аниқлаш учун сўровномалар ўтказилди. Сўровнома ўтказиш орқали спортга қизиқиш билдирган ёшлар рўйхатлари шакллантирилди. Натижада умумтаълим мактаблари, коллеж ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва бошқа спорт иншоотларида 42 спорт тури бўйича 3 минг 288 қўшимча спорт тўгараги ташкил этилди. Шунингдек, 1 минг 600 дан ортиқ спорт иншоотига 420 мингдан зиёд ёш қамраб олинди.

– Президентимиз раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар, берилган топшириқлар асосида тизимда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олдик, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Маъруфжон Турдиматов. – Вилоятимиз бўйича барча умумтаълим мактабларининг спорт иншоотлари ҳолати, қуввати ва жиҳозланиши хатловдан ўтказилди. 919 мактабнинг 768 тасида спорт зали, шунингдек, барча таълим муассасаларида баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, мини-футбол майдончалари ва теннис кортлари мавжудлиги аниқланди. 46 мингдан ортиқ ёшни жалб этиш учун қўшимча 151 спорт иншоотига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Бугунги кунда ушбу ёшлар турли спорт тадбирлари ва мусобақаларга жалб этиш орқали қамраб олинмоқда.

Шунингдек, тренерларга бўлган эҳтиёж ҳам аниқланиб, 87 тренер 2019-2020 йилларда махсус таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналиши ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларининг битирув малакавий амалиётини ўташ ҳисобига қопланади.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш мақсадида Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва Осиё чемпионлари бўлган 19 спортчи туман ва шаҳарларга бириктирилди. Шунингдек, 2 нафар шундай спортчи спорт мактабларининг раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини оммавий спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида мактабларда ҳаракатли ўйинлар, енгил атлетика, мини-футбол, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, бадминтон ва стол тенниси турларидан тўрт босқичда 1-4 синф ўқувчилари ўртасида “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда 5-9 синф ўқувчилари ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг қуйи босқичлари ўтказилда ҳамда мазкур мусобақаларда 332 мингдан ортиқ ўқувчининг иштироки таъминланди.

Спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида бугунги кунга қадар аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, уюшмаган ёшлар, оилалар ўртасида 4 мингдан ортиқ спорт тадбирлари ва мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақаларда 280 мингдан зиёд фуқаро иштирок этди.

Катта ёшдаги аҳоли қатламини ҳам жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш борасида асосан умумтаълим мактабларининг спорт иншоотлари базасидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Бунда мактабларнинг спорт иншоотларидан соат 16:00 дан 21:00 гача, дам олиш кунлари эса эрталабдан кечгача 46 мингдан ортиқ аҳолини, шу жумладан, банд бўлмаган ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этилди.

Янги ўқув йилидан бошлаб тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан 50 нафари ўриндошлик асосида спорт мактабларига оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилинди.

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб вилоятдаги 1 та шаҳар ва 2 та туманда 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришни намунали ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, мазкур шаҳар ва туманлардаги спорт мактаблари ташаббускорлар томонидан таъмирланиб, зарур спорт жиҳозлари билан таъминланди, шунингдек, ташаббускор тадбиркорлар томонидан ҳар бир ҳудудда 3 тадан хусусий спорт иншооти барпо этилмоқда.

Албатта, баъзи жойларда мазкур соҳага жиддий эътибор қаратилмай, спорт иншоотлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Айрим умумтаълим мактабларида спорт жиҳозлари етишмайди ёки маънан эскирган. Спорт мусобақалари ҳам номигагина ташкил этилаётган бўлиб, умидли спортчиларни тарбиялаш ва рағбатлантириш талабга жавоб бермайди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур муаммоларга эътибор қаратгани ҳам, албатта, соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эгадир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг