UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

10 июн 07:46
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада белбоғли кураш бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионати ўтказиляпти

"Само" спорт мажмуасида илк бор белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлар (U17) ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу боис кеча, 9 июнь куни чемпионат олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва спорт жамоатчилиги иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, катталар миллий терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ва ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов иштирок этиб, мусобақаларнинг ташкилий жиҳатлари ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот бердишди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Халқаро белбоғли кураш ассоциацияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Фарғона вилоят спорт бошқармаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан ҳамкорликда ўтказаётган ушбу Жаҳон ва Осиё чемпионатида Ҳиндистон, Индонизия, Туркия, Латвия, Россия, Миср, Мўғулистон, Польша, қўшни Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон каби 30 га яқин давлатнинг номдор полвонлари иштирок этмоқда. 

Регламентга кўра, 10-11 июнь кунлари ўсмирлар ва қизлар ўртасида ( U17) жаҳон чемпионати ўтказилса, 13-14 июнь кунлари белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг